14:12 | 25.04.24
Самарқандда турмушга чиқмаган қиз ҳожатхонада туғилган чақалоғини ариққа ташлаб ўлдирди. Суд қизни жазоламаслик бўйича қарор чиқарган.
Самарқандда 22 ёшли қиз турмушга чиқмаган қиз қўшнисидан туғилган тирик чақалоғини ариққа ташлаб ўлдирди.
Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, қиз қўшниси билан никоҳсиз яқин муносабатда бўлиб келган. У ҳомиладорлигини яқинларидан сир тутиб, қишлоқдаги уйларнинг биридаги ҳожатхонасида боласини табиий йўл билан ҳеч кимнинг ёрдамисиз туққан. Чақалоқ туфайли яқинлари ва ўзининг жамият олдида бош кўтариб юролмай қолишидан қўрқиб, уни ўлдириш учун нимчасига ўраб, ариққа ташлаб юборган.
Судланувчи айбига иқрор бўлмаган. У қўшниси билан севишиб юргани ва у билан бир неча маротаба жинсий алоқада бўлганини билдирган. Ҳомиладорлигини уйидагилари ва севгилисидан яшириб келгани ва 2021 йил 14-15 март кунлари ёмғир ёғгани сабабли ҳожатхонага кетаётганида сирпаниб, қорни билан йиқилилиб тушганини билдирган. Бола ўша ерда туғилгани, киндигини қўли билан узиб ташлаганини ва ўша вақтда бола ўлик туғилганини ва буни қасддан қилмаганини айтган.
Судланувчи ёлғон баёнот бергани суд тиббий экспертизасида исботланган. Унга кўра, чақалоқ сувга тушишидан олдин тирик бўлгани аниқланган.
Судланувчи ЖК нинг 99-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин. ЖК нинг 99-моддаси (Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши) билан жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги муносабати билан ЖПКнинг 84-моддаси (Озодликни чеклаш) 1-қисми 1-бандига ҳамда ЖКнинг 64-моддаси (Жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш) 1-қисми «а» бандига асосан жиноят иши ҳаракатдан тугатилсин. Ҳукм қонуний кучга кириши билан судланувчига нисбатан қўлланилган муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси бекор қилинсин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: