17:13 | 27.02.23 826

Сардор Умрзоқов Қатар амирига Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди

Мактубда икки мамлакат ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз боради

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашди. Бу ҳақда амирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Diwan.gov.qa»

Қайд этилишича, Сардор Умрзоқов Қатар амирига Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказган.

Мактубда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, уларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз боради.

Бундан ташқари, маълумотда айтилишича, мактубда Ўзбекистон ҳамда Қатар ўртасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам тилга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрь ўрталарида Сердар Бердимуҳамедов Сардор Умурзоқовни қабул қилганди. Ўшанда Президент Администрацияси раҳбари Туркманистон Президентига Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро бетарафлик куни муносабати билан самимий саломи, эзгу тилаклари ва табрикларини, шунингдек, Ўзбекистон раҳбарининг яқинда бўлиб ўтган ўз байрамини илиқ эслаши ҳақидаги сўзларини етказган эди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 704
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 778
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 476
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 385
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1060
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 883