21:00 | 26.03.24

                       

Саудия Арабистони ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари учун иш таклиф қилмоқда

Саудия Арабистонида инглиз тилини биладиган ўзбекистонликларга тиббиёт йўналишида бўш иш ўринлари таклиф қилинди. Иш ҳақи 1000 доллардан бошланади. Овқатланиш ва ётоқхона иш берувчи томонидан қопланади.

Саудия Арабистони клиникаларига ўзбекистонликлар ишга таклиф қилинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграциясу агентлиги хабар берди.

Қайд эрикишича, номзодлар учун қуйидаги талаблар мавжуд:

  • ҳамширалик бўйича диплом; 
  • тиббиёт йўналишида камида 2 йиллик тажриба;
  • инглиз тилини билиш; 
  • жисмонан ва руҳан соғлом;
  • 22-35 ёш;
  • судланмаган.

Номзодлар малака тестидан ўтиши керак бўлади. Иш ҳақи 1000 доллардан бошланади. Овқатланиш ва ётоқхона иш берувчи томонидан қопланади.

Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. Рўйхатга олиш 30 март соат 18-00 гача давом этади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: