18:24 | 28.03.24

                       

Сенатнинг эллик биринчи ялпи мажлиси 30 март куни чақирилади

Сенатнинг эллик биринчи ялпи мажлиси 30 март куни чақирилади. Видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган.

Сенатнинг эллик биринчи ялпи мажлисини 2024 йил 30 март куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Таъкидланишича, видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган.

«Телекоммуникациялар тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳокимиятининг мустақиллиги кафолатларини мустаҳкамлашга, судлар фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишга ҳамда ягона суд амалиётини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидандир.

Шунингдек, ялпи мажлис кун тартибида «Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи тўғрисидаги Битимга ҳамда Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи буджетини шакллантириш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённомани (Тошкент, 2022 йил 1 июнь) ратификация қилиш тўғрисида»ги Қонун ҳам ўрин олган.

Сенаторлар «Халқаро меҳнат ташкилотининг Ишлаётган эркаклар ва аёллар учун тенг муносабатлар ва тенг имкониятлар: оилавий мажбуриятларга эга ходимлар тўғрисидаги 156-сонли Конвенциясини (Женева, 1981 йил 23 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонунни ҳам кўриб чиқади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: