20:11 | 13.02.24

                       

Шавкат Мирзиёев «OTP» банки бошқаруви раисига «Дўстлик» орденини топширди

Шавкат Мирзиёев Венгриянинг энг йирик «OTP» банки бошқаруви раиси Шандор Чанини қабул қилди. Учрашувда банк-молия соҳасидаги, шу жумладан «OTP» гуруҳига давлатнинг «Ипотекабанк»даги улушини сотиш бўйича битим доирасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни Венгриянинг энг йирик «OTP» банки бошқаруви раиси Шандор Чанини қабул қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда банк-молия соҳасидаги, шу жумладан «OTP» гуруҳига давлатнинг «Ипотекабанк»даги улушини сотиш бўйича битим доирасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди.

Давлат раҳбари банк хизматларини рақамлаштириш орқали уларнинг сифатини ошириш, кичик ва оилавий бизнес учун инновацион ва ҳамёнбоп молиявий маҳсулотларни жорий қилиш, ходимларни Европанинг энг намунали амалиётларига ўқитиш муҳимлигини таъкидлади.

Венгриянинг етакчи компаниялари билан, шу жумладан, Тошкент вилоятида улар учун ташкил этилаётган махсус иқтисодий зона негизида қишлоқ хўжалиги, виночилик, ирригация, кимё, фармацевтика ва саноатнинг бошқа тармоқларида кооперацияни янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шандор Чани, ўз навбатида, Венгрия бизнеси мамлакатимиз бозоридаги фаолиятини жадал кенгайтиришга тайёрлигини тасдиқлади. Учрашув якунида «OTP» банки бошқаруви раиси Ўзбекистон етакчисига унинг фаолиятига берилган юксак эътироф ҳамда ўзига давлат мукофоти — «Дўстлик» ордени топширилгани учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: