11:19 | 09.04.21

                       

Шавкат Мирзиёев Россия ва Кореяга расмий ташриф билан боради

Шунингдек, келаётган ҳафтада Президентнинг Покистон бош вазири билан видеомулоқоти режалаштирилган

Шавкат Мирзиёевнинг Россия ва Кореяга ташрифи режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўтказаётган брифингда маълум қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабарга кўра, 5 апрель куни Президент Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегация ҳамда 6 апрель куни Корея парламентининг Миллий ассамблея спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегацияни қабул қилган. Унда ҳамкорликнинг муҳим масалалари ҳақида фикр алмашилган. Ҳар икки мамлакатга Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, 13–14 апрель кунлари мамлакатга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линденинг ташриф буюриши кутилмоқда. Линде хоним Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиши режалаштирилган. Шунингдек, келаётган ҳафтада давлат раҳбарининг Покистон бош вазири Имрон Хон билан видеомулоқоти мўлжалланган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Ангела Меркель билан видеоанжуман шаклида учрашув ўтказиши ва Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, Тожикистон делегацияси давлат хизматлари тизимини ўрганиш бўйича Ўзбекистонга расмий ташриф билан келгани маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: