18:14 | 23.03.23

                       

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

У 2018 йилдан буён «Ўзавтосаноат»га раҳбарлик қилиб келмоқда

Gazeta.uz бир неча манбасига таяниб, «Ўзавтосаноат» раиси Шавкат Умрзоқов номзоди Тошкент шаҳар ҳокими лавозими учун кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берди. Бундан ташқари, Davlat boshqaruvi Telegram канали Шавкат Умрзоқовни пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида эълон қилди. Шунингдек, «Дарё» нашри Умрзоқовнинг тайинлови кутилаётгани ҳақида маълум қилган.

Президент матбуот хизмати

Шавкат Умрзоқов 1979 йилда туғилган, муқаддам прокуратура тизимида ишлаган, 2011 йил июнидан 2013 йил сентябрига қадар Тошкент вилояти прокуратурасининг иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи бўлган, 2013–2018 йилларда Ўзбекистон бош прокуратурасида Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Шавкат Умрзоқов 2018 йил июнида «Ўзавтосаноат» раиси этиб тайинланганди.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев 16 январ куни бўлиб ўтган йиғилишда Жаҳонгир Ортиқхўжаев истеъфога чиқарилганини маълум қилганди. «Қиш мавсумига лозим тайёргарлик қилмагани учун Тошкент шаҳри ҳокими Ортиқхўжаевни кечаси штабда ишдан олдим. Қуруқ гап билан, ёлғон ‘сводка’ билан пастга тушмагани учун, ноинсоф, оёғи ердан узилгани учун уни ишдан олдим», — деган давлат раҳбари.

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Бахтиёр Раҳмонов тайинланганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: