14:30 | 22.05.23

                       

Швеция Натога яна бир қадам яқинлашди

Парламент Туркия босими сабаб конституцион ўзгаришни амалга оширди

Швеция парламенти терроризмга қарши янада қатъий қонунларни қабул қилиш имконини берувчи конституцион ўзгаришни амалга оширди. Бу ўзгариш Туркиянинг истаги бўлиб, Швециянинг НАТОга қўшилиши учун талабдир, деб хабар бермоқда Euronews нашри.

TRT

Россиянинг Украинага ҳужумидан сўнг, Швеция ва Финляндия узоқ йиллик қўшилмаслик сиёсатидан воз кечди ва ҳарбий иттифоққа кириш учун ариза беришди. Бироқ, Туркия бу икки давлат аризаларини қўллаб-қувватламади ҳамда Стокголмни «террорчилар учун бошпана сифатида» айблади. 349 ўринли Швеция парламентида 278 овоз билан қабул қилинган тузатиш «терроризм билан шуғулланувчи ёки уни қўллаб-қувватловчи уюшмалар еркинлигини чекловчи» янги қонунлар киритиш имконин беради.

Ўтган ҳафта Анқарага ташрифи чоғида Швециянинг янги бош вазири Улф Кристерссон конституцияга киритилган ўзгартиришни «катта қадам» деб таърифлади.

TRT

Швеция йил охири ва келаси йилнинг бошида катта қадамлар ташлайди.  Бу Швеция ҳуқуқ идораларига терроризмга қарши курашда кўпроқ қулайликлар беради, — деди у Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан қўшма матбуот анжуманида.

Швециядаги конститутсион ўзгариш парламентнинг икки палатаси томонидан, умумий сайлов ўтказиш орқали маъқулланиши керак.

Биринчи овоз бериш Швециянинг аввалги чап қанот ҳукумати даврида апрел ойида, май ойининг ўрталарида Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш учун ариза бериш тўғрисидаги расмий қароридан олдин ўтказилди.

Бу ўзгаришларга фақат мамлакатнинг Сўл партияси қарши чиқди.

Ўзгартириш 1 январдан кучга киради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: