14:52 | 17.05.22
Финляндия ҳам расман альянсга қўшилишга қарор қилган
Швеция ташқи ишлар вазири Анн Линде Шимолий Атлантика альянсига қўшилиш ҳақидаги аризани имзолади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳужжат 17 май, сешанба куни эрталаб имзоланган. Швеция дипломати ўзининг Twitter саҳифасида бу бўйича маълумот берган.
Швециянинг ҳукмрон Социал-демократик ишчилар партияси ўтган ҳафта альянсга аъзо бўлиш учун ариза бериш қарорини эълон қилган ва агар тасдиқланса, Стокгольм мамлакатда ядро қуроли ва ҳарбий базаларнинг жойлаштирилишига қарши чиқишини айтган.
Финляндия ҳам ҳарбий блокка қўшилишга расман қарор қилган. NATO бош котиби Йенс Столтенберг бу икки давлатни қабул қилиш жараёнини тезлаштиришга ваъда берган. Ўз навбатида, Туркия бу мамлакатларга аъзо бўлиш учун талаб қўйган. Россия эса кескин жавоб қайтарган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: