22:04 | 21.09.22

                       

Швеция Ўзбекистоннинг «Яшил макон» лойиҳасини юқори баҳолади. Икки мамлакат вакиллари ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган

Икки мамлакат вакиллари ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган

Ўзбекистоннинг Швециядаги муваққат ишлар вакили Нодир Ғаниев мамлакат Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигининг халқаро котибияти бош директори ўринбосари Томас Линдман ва Халқаро ҳамкорлик департаменти директори ўринбосари Майкл Хагман билан учрашди, деб хабар беради «Дунё» ахборот агентлиги.

Фото: «Дунё» АА

Мулоқот чоғида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида Ўзбекистон—Швеция ҳамкорлигини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари атрофлича муҳокама қилинган.

Швеция томони Ўзбекистонда иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва мамлакатдаги табиий ресурсларни асраб-авайлаш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни, жумладан, барқарор экологик ривожланишни таъминлаш, чўлланишга қарши курашиш ва ерлар деградациясининг олдини олишга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини юқори баҳолаган.

Учрашув якунида мунтазам алоқаларини қўллаб-қувватлашга келишиб олинган.

Аввалроқ Ўзбекистонда экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларига қонун бузилишини аниқлаганлик учун пул мукофоти берилиши тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: