21:18 | 17.07.24
Сирдарёда ижарага уй беришини айтиб, фуқароларни алдаб келган шахс аниқланди. У пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Ижарага уй топиб беришини айтиб фуқароларни чув тушириб келган сирдарёлик фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 19 ёшли Ё.А. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 4.540.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сирдарё вилоятида туғилган Г.Д. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Г.Д., жабрланувчи Ё.А. билан Telegram’да танишиб, унга ўзини ижарага уй беришини айтиб, алдов йўли билан 4.540.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Г.Д.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: