14:29 | 21.02.24

                       

Сўнгги 5 йилда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони 9 мингтага кўпайди

Ўзбекистонда 1 январь ҳолатига кўра, чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони 19,1 тага етди. Кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 баробсрга ошган.

Статистика агентлиги ахборот хизмати сўнгги 5 йилда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони 9 мингтага кўпайганини маълум қилди.

Қайд этилишича, 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, чет эл инвестицияси иштирокида 19 152 та корхоналар рўйхатдан ўтган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 баробарга ошган.

Қуйида уларнинг сўнгги беш йилнинг мос давридаги динамикаси келтирилган:

  • 2020 йил – 10 780 та;
  • 2021 йил – 12 306 та;
  • 2022 йил – 13 741 та;
  • 2023 йил – 16 275 та;
  • 2024 йил – 19 152 та.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: