18:23 | 07.02.24

                       

Сўнгги уч йилда Ўзбекистонда электромобиллар сотуви 10 баробарга кўпайди

Сўнгги уч йилда Ўзбекистонда электромобиллар сотуви 10 баробарга кўпайди. Республика бўйлаб автотураргоҳлар, савдо мажмуалари, меҳмонхоналар ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ҳудудларида 377 та электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатилган.

Сўнгги уч йилда Ўзбекистонда электромобиллар сотуви 10 баробарга кўпайган. 2023 йилнинг ўзида олиб кирилган автомобилларнинг 35 %и электромобил ва гибридлардир.

Фото: Юксалиш ҳаракати

Мамлакатда ўтган йилнинг бошида электромобиллар сони 6 414 та, уларни қувватлаш станциялари сони эса 79 та бўлган. Ҳозирга келиб электромобиллар 4,5 баробарга, қувватлаш станциялари  эса 5 баробарга ортган.

Айни пайтда бу борадаги зарур инфратузилма ҳолати қандай?

Махсус иловалар ва хариталар маълумотларига таянилса, республика бўйлаб автотураргоҳлар, савдо мажмуалари, меҳмонхоналар ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ҳудудларида 377 та электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатилган (7 февраль ҳолатига).

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: