13:51 | 10.04.24
Қизилтоғ—Паркент—Янгибозор йўли 10—11—12—13 апрель кунлари 44- ва 48-километр оралиқларида автомобиллар ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. Сўқоққа борганлар Тошкентга бошқа йўл билан қайтади.
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ вилоятнинг Паркент тумани Сўқоқ ва Қизилтоғ қишлоқларига ташриф буюрувчилар сони ортиши сабаб 4Р15 йўлининг бир қисмида ҳаракат бир томонлама ташкил этилиши ҳақида маълум қилди.
Қайд этилишича, 10—11—12—13 апрель кунлари 4Р15 Қизилтоғ шаҳри—Паркент қишлоғи—Янгибозор қишлоғи автомобиль йўлининг 44- ва 48-километр оралиқларида автомобиль ҳаракати бир томонлама бўлади.
Сўқoққа дам олишга борган ҳайдовчилар учун ушбу йўлнинг 48 километрида Паркент шаҳрига автомобил ҳаракати тўлиқ чекланади ва Тошкент шаҳрига 4Р16 Барданкўл қишлоғи—Жумабозор қишлоғи—Қизилтоғ шаҳри автомобиль йўли орқали қайтиш мумкин бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: