13:11 | 19.02.24
Одил Ёқубов Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунга қадар Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари эди.
Одил Ёқубов Сурхондарё Камбағалликни қисқартириш бош бошқармасига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, Одил Ёқубов Алмаҳаммадович Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Ушбу тайинлов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғига асосан амалга оширилган.
Бунга қадар у Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосар лавозимида фаолият олиб борган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: