13:30 | 27.07.24

                       

Сурхондарёлик 29 ёшли эркак халқаро террористик гурух аъзосилиги аниқланди

Ўзбекистон қуролли кучларида ишлаган йигит террористлиги аниқланди. У Туркиядан туриб террористик ташкилотни молиялаштирган.

Сурхондарё вилоятида яшовчи  29 ёшли эркак Туркиядан туриб, халқаро террористик гуруҳда ишлаганлиги аниқланди. Bugun.uz мазкур ҳолат юзасидан суд иши билан танишиб чиқди.

Маълум бўлишича, Музработ туманида яшовчи 1995 йилда туғилган эркак  Telegram орқали таъқиқланган видеоматериалларни  тарқатганлиги аниқланган. Халқаро террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар, Абдуллоҳ Бухорий каби шахсларнинг диний мазмундаги маърузаларини тинглаган. Абу Салоҳ ва гуруҳ аъзоси Абу Муслимлар билан гаплашиб, Сурияга кетишни режалаштирган. Туркия орқали чиқиб кетишни мақсад қилган аммо кета олмаган.

У Туркиядан туриб Суриядаги террористик гуруҳ аъзоларига пул юбориб турганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ишлари давомида эркакнинг телефонидан аёли билан ёзишган овозли хабарлар топилган.

«Ўзбекистонда динга нисбатан чекловлар кўплигини, Сурияга ҳижрат қиламан. Бу дунё ёлғон дунё, ҳақиқий бахт нариги дунёда бўлади, шаҳид бўлсам жанатга тушаман» — деб айтган эркак овозли хабарда.

Судда эркакнинг аёли Ўзбекистон Қуролли кучларида эри ҳарбий хизматчи бўлиб ишлаганлиги ва ишдан ҳайдалганини айтган. Суд эркакка ЖКнинг 244 моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш), 155 моддасиерроризм) ҳамда 59 моддаси (Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) билан 8 йилга қамалди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: