16:12 | 12.07.24
Сурхондарёда ер майдонини ўзбошимчалик билан ёқиб юборган фуқаро жавобгарликка тортилди. У табиатга қарийб 4 млн зарар етказган.
Сурхондарёда ғалладан бўшаган ер майдонини ўзбошимчалик билан ёқиб юборган фуқаро жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, «Cангардак Олтин тола» фермер хўжалигидаги сомонпоя қолдиқларини фуқаро М.Ш жорий йилнинг 10 июль куни ёқиб юборган. Бу ҳолат эса ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан эътирозларга сабаб бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.Ш га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисми (Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 миллион 200 минг сўм жарима қилинган.
Шунингдек, фуқаронинг ушбу иши оқибатида табиатга 3 миллион 646 минг сўм зарар етказилгани ҳисобланди ва ундирувга қаратилди.