12:33 | 31.03.24

                       

Сурхондарёда «TOEFL» сертификатини олиб бериш эвазига пул талаб қилган фуқаро ушланди

Термиз шаҳрида «TOEFL» сертификатини олиб бериши учун салкам 15 млн сўм талаб қилган фуқаро қўлга олинди.

Термиз шаҳрида “TOEFL” сертификатини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Маьлум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро М.Р фуқаро А.Т.нинг ишончига кириб, унга олий таълимнинг магистратура босқичига ўқишга кириши учун “TOEFL” сертификатини олиб беришни ваъда қилгани аниқланган.

У бунинг эвазига 1100 АҚШ доллари ва 1,2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: