Сув хўжалигидаги ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади
Сув хўжалигидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади. Сув хўжалиги ходимларига кийиниш қоидалари тасдиқланди.
«Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Сув хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги соҳасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни юборган шахсларни:
- ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан пул мукофоти билан рағбатлантириш;
- маъмурий жарима билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо чораси қўлланган ҳолларда Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ рағбатлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Белгилаб қўйилишича:
- Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ходимлари хизмат мажбуриятларини бажаришда махсус формали кийим-бош кийиб юришлари ва тегишли фарқлаш белгиларини тақишлари;
- формали кийим-бош ва фарқлаш белгилари билан таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;
- Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлиги ошириш мақсадида Инспекция ходимлари 142 та скутер ёки унинг муқобили билан таъминланади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: