23:35 | 26.02.24
Жаҳон савдо ташкилоти билан самарали ҳамкорлик қилиш мақсадида агентлик тузилмасида Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот марказини ишга тушириш таклиф қилинди.
Шавкат Мирзиёев 26 февраль куни техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Йиғилишда 2024 йилда ривожланган давлатлар билан синов натижаларини икки томонлама тан олиш бўйича келишувларга эришиш ишларини давом эттириб, 1,2 мингта корхоналарда халқаро сифат тизимларини жорий этиш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, техник регламентлар билан қамраб олинган маҳсулотлар турини кўпайтириш, амалдаги 19 та техник регламентни қайта кўриб чиқиш ва янгилаш, эталонлар ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини жорий қилиш ишларини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.
Жаҳон савдо ташкилоти билан самарали ҳамкорлик қилиш мақсадида агентлик тузилмасида Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот марказини ишга тушириш таклиф қилинди.
Кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида хорижий консультантларни жалб қилиш ва тармоқларда стандартга масъул кадрларни ўқитиш кераклиги айтилди. Соҳани рақамлаштириш мақсадида «Техник тартибга солиш» ягона электрон ахборот тизими ишга туширилиши белгиланди.
Давлат раҳбари ушбу таклифларни маъқуллаб, жойларга чиқиб, корхона ва тадбиркорлар билан учрашиш, уларнинг стандарт соҳасидаги муаммо ва таклифларини ўрганиш муҳимлигини таъкидлади ҳамда мутасаддиларга қайси стандартларни ишлаб чиқиш ёки қаерда лабораториялар ташкил қилиш бўйича аниқ режаларни белгилаб, ижросини таъминлаш бўйича топшириқ берди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: