19:06 | 31.03.24
Телеграм орқали одамларнинг пулини ўғрилаб келган фарғоналик 17 ёшли йигит қўлга олинди.
Телеграмда «Пул тикинг ютуқ бор» мазмунида бот яратиб ўзгаларнинг пулларини ўзлаштириб келган 17 ёшли йигитча қўлга олинди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Маълум бўлишича, Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманида яшовчи 20 ёшли (аёл) К.А. ИИОга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 32,5 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштрилигналигини арз қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилояти, Фарғона туманида яшовчилар 17 ёшли М.Х. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, М.Х., жабрланувчи К.А, билан «Телеграм» мессенжери орқали танишиб, унга «Халями» ботига уланиб пул ўтказса ютуқ борлиги ҳақида айтиб уни ишонтирган ва жабрланувчи К.А. 32,5 млн. сўм миқдордаги пулларни «Мавлонбек Орипов» исмли шахсга тегишли бўлган банк пластик картасига ўтказиб берган, аммо, хеч қандай ютуқ олмаганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Х.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: