21:18 | 08.07.24

                       

Тelegram’да фуқароларни алдаб, пулларни ўмарган тошкентлик йигит қўлга олинди

Тelegram'да фуқароларни алдаб, пулларни ўмарган тошкентлик йигит қўлга олинди. Унга 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Тошкентда яшовчи йигитнинг пулларини ўмарган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳарда яшовчи 19 ёшли И.Ҳ. Telegram мессенжерида “номаълум шахс” томонидан 1.470.000 сўм миқдоридаги пуллари фирибгарлик йўли билан ўтказиб олинганлигини ўз аризасида маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи 20 ёшли Э.А. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, Э.А., И.Ҳ. билан Telegram мессенжерида танишиб, унга PUBG онлайн ўйинининг кучайтирилган аккаунтини сотишини айтган ва олдиндан пластик картасига 1.470.000 пулларни ўтказдириб олиб, келишилган аккаунтни бермасдан, ёзишмаларни ўчириб юбориб, уни қора рўйхатга киргазиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.А.га нисбатан Жиноят Кодексинингнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, М.И. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар  учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: