16:45 | 17.07.24

                       

Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси ходимлари рағбатлантирилади

Ўзбекистонда тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси ходимлари рағбатлантирилади.

«Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, тиббий-ижтимоий экспертиза фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2024 йил 1 октябрдан:

  • ТИЭК ходимларини улар фаолияти самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) бажарилишидан келиб чиқиб рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади;
  • ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКларнинг вазифалари ва штат бирликлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКларга ўтказган ҳолда тугатилади;
  • жойлардаги ТИЭКларга педиатр, психиатр, фтизиатр штатлари ажратилади.

2025 йил 1 апрелгача қуйидаги вазирлик ва идоралар ногиронлиги бўлган шахсларни касбга, таълимга ва спортга йўналтириш тартибини ишлаб чиқиқади:

  • Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги – тарбия ва таълимга йўналтириш бўйича;
  • Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги – касбга тайёрлаш ва йўналтириш бўйича;
  • Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги – бандликни таъминлаш бўйича;
  • Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги – оммавий спорт ва параспортга йўналтириш бўйича.