23:15 | 19.07.24
Тиббиёт чиқиндиларидан иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарилади. Буни хорижий корхона амалга оширади.
Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.
Маълум қилинишича, 17 июль Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, “Sayar LLC” компанияси (Инвестор) томонидан “Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳаси доирасида “Sayar green” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона (Лойиҳа компанияси) таъсис этилган.
Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестор, Лойиҳа компанияси ва Ҳукумат номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида тузилган Инвестиция шартномаси тасдиқланди.
2024 йил 1 августдан:
Инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган ҳудудларда жойлашган барча турдаги тиббиёт муассасаларида ҳосил бўладиган тиббиёт чиқиндиларини Лойиҳа компаниясига тўлиқ етказиб бериш бўйича талабга риоя этмаслик санитар осойишталик ва чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш давомида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик ҳисобланади.