20:39 | 18.07.24
Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади.
«Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, «Sayar LLC» компанияси (Инвестор) томонидан «Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳаси доирасида «Sayar green» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона (Лойиҳа компанияси) таъсис этилган. Бу ҳақда Қонунчилик ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида инвестор, лойиҳа компанияси ва ҳукумат номидан саноат ва савдо вазирлиги ўртасида тузилган инвестиция шартномаси тасдиқланди.
2024 йил 1 августдан:
Шуунингдк инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган ҳудудларда жойлашган барча турдаги тиббиёт муассасаларида ҳосил бўладиган тиббиёт чиқиндиларини лойиҳа компаниясига тўлиқ етказиб берилмаса,санитар чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш давомида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик ҳисобланади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: