15:26 | 23.08.23 4307

Толибон ҳаракати Афғонистоннинг собиқ ҳукуматига тегишли самолётларни қайтаришни талаб қилмоқда

Қайд этиш керак, шу йилнинг июн ойида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ушбу масалани ҳал этишда Афғонистон сўровини қаноатлантирмаганди.

TOLOnews Толибон ҳаракатининг мудофаа вазири ўринбосари Муҳаммад Қосим Фарсад Афғонистоннинг собиқ ҳукуматига тегишли бўлган самолётларини қайтаришни талаб қилаётгани маълум қилди.

АҚШ ҳукумати маълумотига кўра, 2021 йилда Толибон ҳаракати ҳокимиятни назоратга олгандан кейин, мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилари Ўзбекистон ва Тожикистонга самолёт ва вертолётлар паркининг чорак қисмини ўғирлаб қочишган.

Умумий ҳисобда 60 га яқин самолёт бўлиши мумкин ва улар ҳозирда икки давлат ҳудудида жойлашган. Биз уларни расман қайтишларини сўраганмиз, бироқ улар АҚШ босими туфайли фаол ҳаракат қилмаяпти, — дейди Муҳаммад Фарсад.

Ўтган йилнинг баҳорида Ўзбекистонда 46 та, Тожикистон ҳудудида эса 18 та учоқ борлигига иддао қилинганди. Жумладан:

  • МИ-17 ва UH-60 (Black Havk) ҳарбий-транспорт вертолётлари;
  • умумий мақсадли ПС-12 самолётлари;
  • С-208 самолётлари;
  • АС- 208 ва А-29 енгил ҳужум самолётлари борлиги айтилган.

Қайд этиш керак, шу йилнинг июн ойида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ушбу масалани ҳал этишда Афғонистон сўровини қаноатлантирмаганди.

Ўзбекистон томонининг ўғирланган афғон самолёти билан боғлиқ вазиятга муносабати ўзгаришсиз қолмоқда, — деган Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Отабек Йўлдошев маҳаллий нашрларга берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил август ойида Афғонистон армияси учувчилари ҳарбий самолёт ва вертолётларнинг бир қисмини олиб қочишга муваффақ бўлгани хабар қилинганди. Кейинчалик Ўзбекистон Бош прокуратураси 22 та ҳарбий самолёт, 24 та вертолёт ҳамда 585 нафар қуролли ҳарбий хизматчи ҳақида маълумот берганди.

Афғонистон собиқ вице-президенти Абдул Рашид Дўстум Ўзбекистон ва Тожикистонни Толибон қаршилик гуруҳларига самолётлар етказиб беришга чақирганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1019
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 892
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 544
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 457
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1158
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 952