12:33 | 02.04.24

                       

Толимаржон ИЭС ёниб кетгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

Толимаржон ИЭС ёниб кетгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди. Энергетика вазирлиги станцияда табиий газдан фойдаланилишини айтди.

Қашқадарё вилоятидаги Толимаржон Иссиқлик электр станциясида (ИЭС) ёнғин юз бергани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асоссиз. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, станцияда табиий газдан фойдаланилади. Бу эса буғ-газ қурилмаларига ёқилғи етказиб берувчи қувурлардаги филтрларда чанг ўтириб қолишига олиб келади. Айнан чангларнинг бир-бирига ишқаланиши оқибатида алангаланиш юзага келган. Бу ҳолат ёнғин сифатида нотўғри талқин этилган.

Таъкидланишича, алангаланиш оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва филтрларни тозалаш, техник хизмат кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда.

Техник хизмат кўрсатиш ишлари якунлангач, буғ-газ қурилмаси қайта ишга туширилиши режалаштирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: