8:51 | 29.02.24

                       

Тўртта ҳудудида права олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Мўйноқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Д.П.ва Ш.Т. ва Г.Ш.лар 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб беришини айтиб, фуқаро С.Х.дан 16 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Ёзёвон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Н.Т. ва М.Ш. фуқаро А.Р.нинг ишончига кириб, унга «Д» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Ю. фуқаро О.О.нинг ишончига кириб, унга «Б» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Тошлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, «А.и.» МЧЖ ўргатувчиси Ю.Х. фуқаролар Р.А. ва Н.Ш.нинг ишончига кириб, уларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига фирибгарлик йўли билан 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: