17:29 | 29.07.24
«Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖ ассосиз 2,5 млрд сўмдан ортиқ даромад олган. МЧЖга даромадни ихтиёрий равишда қайтариш айтилди.
«Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖга 2,5 млрд сўмдан ортиқ олинган даромадни қайтариш юзасидан кўрсатма берилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан «Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖнинг 2021-2023 йиллар давомида истеъмолчиларга етказиб берилган иссиқлик энергияси нархлари (тарифлари) шаклланиши ва қўлланилиши юзасидан ўрганиш ўтказилган ва қуйидагилар аниқланган.
Мазкур табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси нархлари Тошкент шаҳар молия органи томонидан тасдиқланган бўлиб, унга кўра ҳар бир Гкал учун 13,3 м3 сув меъёрда сарфланиши белгиланган. Қайд этилган иссиқлик энергияси нархлари (тарифлари) бўйича ҳақиқатда қилинган харажатлар ўрганилганда ҳар бир Гкал учун белгиланган меъёр 14,01 м3га оширилганлиги аниқланган. Натижада жамият томонидан сув сарфига белгиланган меъёр 0,71 м3га оширилиб, 4 728,85 минг м3 ортиқча сув сарфланган. Бунинг оқибатида 2023 йил давомида сотилган 6 667 124,3 Гкал иссиқлик энергияси ҳажмига нисбатан 2,5 миллиард сўмдан ортиқ асоссиз даромад олинган.
«Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖнинг юқоридаги ҳаракатларида Вазирлар Маҳкамасининг 239-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 36-банди еттинчи хатбошиси талаблари бузилган деб топилиб, жамиятга нисбатан ўрнатилган тартибда иш қўзғатилган. Натижаси юзасидан ортиқча олинган даромадни ихтиёрий равишда истеъмолчиларга қайтариш юзасидан кўрсатма берилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: