12:22 | 10.01.24
Ўзгидромет Тошкентнинг икки нуқтасидаги майда чанг зарралари билан ифлосланиш даражаси бўйича маълумот берди.
Ўзгидромет хабарига кўра, 2024 йил 10 январ соат 8:00 даги Атмосфера ҳавоси мониторинги автоматик станциялари маълумотларига Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги PM10 дисперсли заррачаларининг миқдори 208 мкг/м3 ни ташкил этди, SanEQvaN 0293-11 (500 мкг/м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмаганини кўрсатган.
PM 2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 47 мкг/м3 ни ташкил этиб, ЖССТ тавсияларидан 9,4 марта (5 мкг/м3) ошди.
Соат 9:00-10:00 атрофида эса ҳавонинг майда чанг зарралари (РМ 2,5) билан ифлосланиши қуйидаги кўринишга келган:
Билдирилишича, ушбу ҳудудларда чанг миқдори AQI – РМ 2,5 кўрсаткичи бўйича ҳавонинг «носоғлом» даражадаги ифлосланиш тоифасига киради.