21:57 | 25.07.24
«Зангиота-2» ўрнида Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади.
Вазирлар Маҳкамаси «Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.
Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус Зангиота 2-сон шифохонасининг бўш турган бино ва иншоотларидан самарали фойдаланиш ҳамда 18 ёшгача бўлган болалар учун замонавий, юқори технологик, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Тошкент» МФЙ Янги айланма йўли манзилида жойлашган «Зангиота-2» шифохонаси ўрнида давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат муассасаси шаклидаги 500 ўрнига мўлжалланган Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади.
«Зангиота-2» шифохонасининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан болалар шифохонасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.
Шифохонанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:
2024 йил 1 сентябрга қадар Болалар шифохонасининг бино ва иншоотларида зарур қурилиш ҳамда таъмирлаш ишларини амалга оширилиб, болаларга тиббий ёрдам кўрсатишга мослаштирилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: