15:11 | 16.07.24

                       

«Тошкент шаҳар сув таъминоти»га нисбатан иш кўзғатилди

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» томонидан МЧЖга 75 млн ортиқча тўлов ҳисобланганлиги аниқланди.

Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан «Uzcarlsberg» МЧЖнинг «Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ хизматидан норози бўлиб, ортиқча тўлов хисобланганлиги аниқланган. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, «Тошкент шаҳар сув таъминоти» ва «Uzcarlsberg» МЧЖ ўртасида «Чиқинди сувларни шаҳар канализациясига чиқириш тўғрисида»ги коммунал-экологик норматив ҳужжат расмийлаштирилган.

Унга кўра, «Uzcarlsberg» МЧЖга чиқинди сувларни шаҳар канализациясига чиқариб юбориш учун сув ҳажми 68 фоиз коэффитсиент қўлланиши белгиланган. Лекин, «Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ томонидан «Uzcarlsberg» МЧЖга 76 фоиз коэффитсент қўлланилганлиги оқибатида 75 млн га яқин ортиқча тўлов ҳисобланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича, ҳудудий бошқарма томонидан «Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖга нисбатан «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонуннинг 16 моддасига (Табиий монополия субъектларининг белгиланган нархларда (тарифларда) ҳисобга олинмаган ҳақ ундириш эвазига даромад олишга олиб келадиган хатти-ҳаракатларни содир этиш) кўра белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: