9:26 | 16.07.24
Тошкент вилоятида 7 ёшли жиянини ваҳшийларча уриб ўлдирган аммага суд ҳукми ўқилди. Марҳуманинг отаси қотилдан даъвоси йўқлигини айтди (видео).
Тошкент вилояти, Бўка туманида 7 ёшли жиянини уриб ўлдирган аёл 5 ярим йилга қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, эр ва хотин икки нафар фарзандини судланувчи аёл, яъни эркакнинг синглисига қараб туриш учун ташлаб кетишган. Ўзлари эса чет давлатда ишлаган. 2024 йилнинг март ойида болаларнинг аммаси 2017 йилда туғилган жиянини ухлаб ётган жойидан уйғотиб, дарс қилишни буюрган. Қизалоқ эса дарсини бир оз секин бажаргани учун уни уриб, жазолаган. Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан, қизалоқ вафот этган.
«Аввал йиқилиб тушди дейишди, кейин қизи урибди деди. Ўзимизда эмас эдик. Келсак, кома ҳолатида ётган эди. Ҳамма ёғи кўкариб ётган экан. Боши эса бинт билан ўралган эди. Тушдан кейин эса, бизга вафот этганини айтишди. Мен ўлганига ишонмадим», дейди марҳуманинг онаси.
Шунингдек, марҳуманинг отаси фарзандлари учун синглисини кечиришини айтган.
«Унинг фарзандлари бизникидек бўлмасин, бировнинг қўлида қолмасин. Даъвойимиз йўқ.
Лекин ўзига ҳам айтган эдим. Иккичи бўлса ҳам майли, тегма, урма, деб айтганман. Бир-икки шапалоқ билан уриши мумкин. Лекин бу даражада 1-2 соатлаб ҳеч ким урмаса керак», дейди отаси.
Суд ҳужжатида келтирилишида, судланувчи марҳумани кечки соат 20:00 дан кейин ухлаётган вақтида уйғотиб, дарс тайёрламагани учун жазолаган ва ёмғир ёғаётганига қарамасдан, кўчага чиқариб юборган. Ҳовлига ҳижатинии чиқарганини важ қилган. Сочларидан тортиб, ерга йиқитиб, судраб, қўллари билан танасининг турли жойларига ва бошига уриб, оёқлари билан тепиб, уни ҳовлида югуртирган. Тўхтаб ёки секинлашиб қолганида қўлидаги ёғоч билан танасининг турли жойларига ва бошига урган.
Унга нисбатан 5 ярим йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.