11:07 | 23.02.24
Тошкент вилояти Бектемур туманида 30 ёшли аёл бошқа фуқаронинг номига ноқонуний онлайн кредит расмийлаштиргани аниқланди. У Telegram орқали ҳавола жўнатиб, банк карта маълумотларини қўлга киритган ва фуқаронинг номига 30 млн сўм онлайн кредит олиб, пулларни бошқа банк карта ҳисоб рақамига ўтказган.
Сирдарё вилоятида яшовчи аёл бошқалар номига онлайн кредит расмийлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Бектемир туманида яшовчи 28 ёшли (аёл) Р.Т. ИИОга мурожаат қилиб, унинг номига номаълум шахс томонидан 30 млн. сўм миқдорида онлайн кредит расмийлаштирилганини айтган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сирдарё вилояти, Сардоба туманида яшовчи 30 ёшли Н.Ф. содир этганлиги аниқланган.
Гумон қилинувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Н.Ф. (аёл) Р.Т.га «Телеграм» мессенжери орқали ҳавола жўнатиб, уни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиб, унинг номига 30 миллион сўм онлайн кредит расмийлаштириб, пулларни бошқа банк карта ҳисоб рақамига ўтказиб олганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.Ф.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: