Маълумотларга кўра, вилоятда яйловлардан самарали фойдаланишнинг ташкилий-услубий асослари такомиллаштирилиб, яйловларни тоифалаш ва уларнинг деградациясини табақалашган ҳолда баҳолашнинг ягона услуби ишлаб чиқилади.
Яйловларда чорва моллари босимини камайтириш, шунингдек, сунъий йўлдошли интеграциялашган тизимни жорий этиш орқали чорва молларини ўтлатишнинг реал вақт режимида мониторингини олиб бориш, яйлов майдонларини чиқиндилар билан ифлослантиришнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар бажарилади.