11:02 | 26.02.24

                       

Тошкент вилоятида ҳаракатланиб кетаётган автобусда ёнғин чиқди

Тошкентнинг Юқоричирчиқ туманида ҳаракатланиб кетаётган «Mercedes-Benz» йўловчи автобусида ёнғин содир бўлди. Дастлабки маълумотга кўра, автобуснинг тормоз тизимидаги носозлик (самоторможение) ёнғинга сабаб бўлган.

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида ҳаракатланиб кетаётган «Mercedes-Benz» йўловчи автобусида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 26 февраль куни соат 08:24 да «1-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги «Mercedes-Benz» русумли автобусда ёнғин содир бўлган. Ушбу автобус 2013 йил ишлаб чиқарилган бўлиб, шу пайтгача 862 425 км масофани босиб ўтган. Давлат рақами  01|162 ХCА, сарой рақами 466- бўлган «Mercedes-Benz» русумли 174-сонли «Жумабозор қўрғони – Авиасозлар АШБ» йўналишида ҳаракатланувчи автобус тормоз тизимида носозлик келиб чиққан ва ёнғин содир бўлган.

Шундан сўнг воқеа жойига ФВВ Ёнғин қутқарув бўлинмаси тезкор гуруҳи чақирилиб, ёнғин қисқа вақтда бартараф этилган. Мазкур ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг Ишлаб чиқариш техник бўлими ходимлари томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: