22:32 | 03.02.24
Ангрен шаҳрида МЧЖ сув таъминотига ўзбошимчалик билан уланиб, давлат манфаатига 831,6 млн сўм зарар етказгани аниқланди.
Ангрен шаҳарида марказлаштирилган коммунал сув таъминоти тизимига ноқонуний уланган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан «Тошкент сув таъминоти» МЧЖ шаҳар филиали ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «Ч.С.» МЧЖ масъул шахслари марказлаштирилган коммунал сув таъминоти тизимига сувни ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатмасдан ўзбошимчалик билан уланиб, фойдаланиб келганлиги натижасида «Тошкент сув таъминоти» МЧЖ манфаатларига жами 831,6 миллион сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: