8:51 | 21.02.24
Ҳолат оқибатида Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонуннинг 34 ва 35-моддалари бузилган. Табиатга эса 28 миллион 628 минг сўм зарар етказилган.
Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан ноқонуний балиқ овланишининг олдини олиш мақсадида навбатдаги тунги рейд тадбири ўтказилди.
Қуйичирчиқ тумани «Қўрғонча» маҳалласи ҳудудидаги рейд давомида Чирчиқ дарёсининг чап қирғоғида маҳаллий фуқаролар Ш. А. ва А. И. томонидан ноқонуний усулда, яъни электр қармоқ ёрдамида балиқ овланаётгани аниқланди.
Ушбу шахсларга тегишли нарсалар кўздан кечирилганда 1 дона электр қармоқ, 1 дона резина қайиқ, 1 дона аккумулятор ва 86 бош ҳар хил турдаги балиқ (шундан 80 бош товон балиғи, 2 бош зоғара балиғи, 4 бош оқ балиғи) ҳамда 1 дона ондатра (мушк каламуш) борлиги маълум бўлди.
Ҳолат оқибатида Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонуннинг 34 ва 35-моддалари бузилган. Табиатга эса 28 миллион 628 минг сўм зарар етказилган. Ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 4-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳужжатлар тегишли тартибда судга юбориш учун тайёрланмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: