14:15 | 24.07.24
Тошкентда Notcoin савдоси билан шуғулланган 21 ёшли йигит қамалди. Шунингдек, унинг телефони мусодара қилинди.
Тошкентда крипто-актив савдоси билан шуғулланган йигитга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган текширувлар давомида 2003 йилда туғилган Ғ.Й. телефон ва пластик картасидан крипто-актив савдосининг ноқонуний фаолияти билан шуғуллангани аниқланган. Суд давомида йигит айбини тан олиб, крипто-активни Telegram’да йиғганлигини айтган. У 20.000 дона Notcoin крипто-активини 150 АҚШ доллари эвазига сотган.
Суд хулосасига кўра, Ғ.Й. Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 155 моддаси 1 қисми (крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) билан айбли деб топилиб, 10 суткага қамалган.
Бундан ташқари, ашёвий далил сифатида олинган айбланувчининг Redmi Not 9 телефони теишли тартибда йўқ қилиниши белгиланган.