9:30 | 11.03.24

                       

Тошкентда 1м сонли автобус қатнови тўхтатилди

Тошкентда Қипчоқ–Қурувчилар метро йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган 1м сонли автобус қатнови 11 мартдан тўхтатилди.

Тошкент метрополитенини икки бекати орасида вақтинча ҳаракатланиб келаётган автобус йўналиши тўхтатилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент метрополитени ерусти ҳалқа йўлининг Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) бекатлари 11 март, душанба кунидан ишга тушиши муносабати билан, ушбу оралиқда вақтинчалик фаолият юритаётган «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг «12-автобус саройи» филиалига бириктирилган 1м-сонли «Қипчоқ – Қурувчилар метроси» вақтинчалик автобус йўналишида хизмат кўрсатиш 2024 йил 11 март кунидан бошлаб тўхтатилди. 

Ушбу автобус йўналиши 2 та «Кинг Лонг» русумли автобуслар асосида Турон ва Қурувчилар метро бекатларини ўзаро боғлаш мақсадида 2023 йилнинг апрель ойида вақтинчалик ҳаракатланиш учун ташкил этилган эди.

.

Қайд этилишича, Тошкент метрополитени ерусти ҳалқа йўлининг Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) бекатлари 11 март, душанба кунидан ишга тушиши муносабати билан, ушбу оралиқда вақтинчалик фаолият юритаётган «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг «12-автобус саройи» филиалига бириктирилган 1м-сонли «Қипчоқ–Қурувчилар метроси» вақтинчалик автобус йўналишида хизмат кўрсатиш 2024 йил 11 март кунидан бошлаб тўхтатилди. 

Ушбу автобус йўналиши 2 та «King Long» русумли автобуслар асосида Турон ва Қурувчилар метро бекатларини ўзаро боғлаш мақсадида 2023 йилнинг апрель ойида вақтинчалик ҳаракатланиш учун ташкил этилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: