10:25 | 02.08.24
Тошкентда 23 ёшли йигит олдидан гиёҳвандлик моддалари топилди. Жиноятчига нисбатан қамоққа олиш чораси қўлланилган.
Тошкентда 23 ёшли йигит гиёҳвандлик воситаларини сақлаб юргани аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 24 июль куни соат тахминан 09:45 ларда Юнусобод туманида ўзини шубҳали тутган 2001 йилда туғилган А.Ш. тўхтатиб холислар иштирокида текширилган. Текширув давомида, унинг ёнидан 14 дона ўрамда оғирлиги 1.21 грамм бўлган «героин» гиёҳвандлик воситаси аниқланган. Ушбу гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган ва тегишли ҳужжатлар билан терговга тақдим этилган.
Ҳолат юзасидан А.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: