12:12 | 30.07.24
Ўзбекистонга 90 миллион сўмлик қимматбаҳо браслетни яшириб олиб кирмоқчи бўлган фуқаро ушланди.
Ўзбекистонга 90 миллион сўмлик қимматбаҳо браслетни яшириб олиб кирмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда «Тошкент-АЭРО» ИБК ахборот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.
Маълум бўлишича, 29 июль куни соат 18:20 ларда «Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти» чегара-божхона пости ходимлари томонидан «Дубай-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган, Ўзбекистон фуқароси текширилган. Унга тегишли бир дона сариқ рангли қўл сумкаси ичидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган қиймати 90 млн сўмлик 1 дона оқ рангли металлдан ясалган 750 пробали браслет борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: