12:19 | 13.02.24

                       

Тошкентда акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдоси тўхтатиб қолинди

Тошкентда савдо дўкони сотувчиси акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланди. Ушбу дўкондан умумий баҳоси 222,1 млн сўмлик 3,1 минг қути тамаки ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари ашёвий далил сифатида олинган.

Тошкентда дўкон сотувчиси акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотаётганида ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Миробод туман бўлим томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «S.c» МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси Д.Т. харидорга «Esse change» номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланган. Ушбу дўкондан умумий баҳоси 222,1 миллион сўмлик 3 175 қути тамаки ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: