7:39 | 18.07.24
Тошкентда Америка технологиялар университети ташкил қилинади. Ушбу университет фаолияти 2024/2025 ўқув йилидан бошланиши режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев Тошкентда Америка технологиялар университети очилиши тўғрисидаги қарорни имзолади.
Қайд этилшича, 2023 йил сентябр ойида Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Аризона давлат университети (АҚШ) ҳамда «Cintana Education» компанияси (АҚШ) ўртасида Америка технологиялар университетини ташкил этиш тўғрисида аҳдлашув меморандуми имзоланган.
Ушбу университетнинг асосий фаолият йўналишлари қуйидагилар бўлади:
Маълумотларга кўра, университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон таълим соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида амалга оширади.
Университетдаги тўлов-контракт суммаси Университет томонидан белгиланади. Шунингдек, университет битирувчиларига Аризона давлат университетининг ёки Америка Қўшма Штатларида тан олинадиган ҳамкор хорижий олий таълим ташкилотининг дипломи берилади. Бунда, битирувчиларга берилган диплом Ўзбекистонда тан олинади.
Университетда қўшма таълим дастурларининг хорижий университетда ўқиш қисмини бакалавриатда «3+1», магистратурада «1+1» ва бошқа шаклда, жумладан, масофавий тарзда амалга ошириш имконияти яратилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: