14:29 | 28.02.24
Транспорт соҳасида гендер тенглигини таъминлаш мақсадида аёлларга автобус бошқаришга рухсат берилмоқда. Наргиз Гадаева исмли аёл амалиёт дарсларида устоз ҳайдовчи томонидан автобусни бошқариш ва йўналиш ҳаракати бўйича сабоқ олмоқда (видео).
Тошкентда аёл ҳайдовчилар автобус бошқаришга ўргатилмоқда. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Транспорт соҳасида гендер тенгликни таъминлаш мақсадида аёлларга ҳам катта сиғимли автобусларни (электробус) бошқаришга рухсат этилганди.
Шунга кўра, автобусни бошқариш истагини билдирган аёл номзодлардан яна бири – Наргиз Гадаева! Ушбу аёл ҳайдовчимизга ҳозирда амалиёт дарслари белгиланган бўлиб, устоз ҳайдовчи томонидан автобусни бошқариш ва йўналиш ҳаракати бўйича батафсил тушунчалар берилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: