11:50 | 31.03.24
Тошкентда баҳорда икки марта иссиқ сув таъминотида узилишлар бўлади. Баҳорда бир қатор ишлар амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, уларни қозонхоналарни тўхтатмасдан туриб бажаришнинг имкони мавжуд эмас.
Баҳорда Тошкент шаҳрида икки марта режалаштирилган иссиқ сув таъминотида узилишлар бўлади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent компанияси хабар берди.
Қайд этилишича, баҳорда бир қатор ишлар амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, уларни қозонхоналарни тўхтатмасдан туриб бажаришнинг имкони мавжуд эмас.
Veolia Energy Tashkent маҳаллий қозонхоналари фаолияти тўхтатилиш давомийлиги икки кун бўлиб, бу 1 апрелдан 31 майгача амалга оширилади.
«Биз таъмирлаш ва профилактика ишларини, жумладан, клапанларни алмаштириш, тармоқ насосларини тўлиқ текшириш ҳамда алмаштириш, электр таъминоти тизимларини текшириш, қозонхоналарнинг қувурлари ва тегишли жиҳозларини демонтаж қилиш ва ўрнатиш, шунингдек, иссиқлик алмаштиргичларда профилактик ишларни амалга оширамиз», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, иссиқ сув таъминоти ўчадиган манзиллар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: