15:05 | 04.10.24
Кўчанинг очилиши кечиктирилиши асфальтни гранит билан алмаштириш қароридан келиб чиққан.
Миробод тумани ҳокимияти хабар беришича, Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеяни ташкил этиш бўйича ишлар биринчи босқичини якунлаш муддати 10 октябрга кўчирилди.
Қайд этилишича, гастрономик кўча бўйлаб 6 та фото-зона, 39 та кичик ва 17 та катта торшер, 1 та автобус бекати, 39 та юзларни таниш тизими билан жиҳозланган видеокамера, 20 та ўриндиқ, ахлат қутилари ва Wi-Fi ўрнатилган. 3000 кв.м пиёдалар учун майдон қилиниб, табиий гранитдан 2600 кв.м йўл қопламаси тўшалган.
Ҳозирда ҳудудни кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда, тахминан 30 та декоратив дарахт ўтқазилди.
Эслатиб ўтамиз,кўча соат 20:00 дан 06:00 га қадар автомобиль ҳаракати учун ёпилади ва пиёдалар ҳудудига айланиб, мижозлар учун 24 соат хизмат кўрсатади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: