23:34 | 11.07.24
Тошкентда ёнғинни ўчиришга кетаётган ўт ўчирувчилар автоҳалокатга учради.
Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Алишер Навоий кўчасида 11 июль куни соат 16:30 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 1997 йилда туғилган М.А. бошқарувида бўлган, ёнғин содир бўлган уйга кетаётган Isuzu ёнғин қутқарув махсус транспорт воситаси ҳамда 2001 йилда туғилган С.Ф. бошқарувида бўлган Lacetti автомашиналари иштирокида содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Lacetti ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: