9:57 | 18.04.24
Тошкентда эркак собиқ аёлига уй-жой ҳаққи сифатида қарийб 650 млн сўм берди. У давлат фойдасига 28,2 миллион сўм бож ҳам тўлаган.
МИБ Миробод туман бўлими иш юритувида қарздордан ундирувчи фойдасига 647 780 390 сўм турмуш давридаги мол-мулклардан улуш суммалари ҳамда давлат фойдасига 28 236 512 сўм бож ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.
Маълумотларга кўра, қарздор фуқарога мол-мулкдан улуш суммаларини ундирувчига қоплаб бериши учун қонун талаби асосида ихтиёрий муддат берилган. Бироқ давлат ижрочиси огоҳлантиришларига қарамасдан қарздор томонидан ундирувчи фуқаро фойдасига 647,7 миллион сўм миқдоридаги қарз суммаларини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Шундан сўнг, қарздор томонидан ихтиёрий тарзда улуш суммалари тўлаб берилмаганидан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорга тегишли бўлган хонадонлардан бири хатланиб ва ҳозирги кундаги бозор қийматида нархлаш учун мутахассис тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Хатланган хонадон электрон аукцион савдоларига қўйилиши тўғрисида қарздор огоҳлантирилган.
Шундан сўнг собиқ турмуш ўртоғи фойдасига мол-мулк улушидан 647,7 миллион сўм ҳамда давлат фойдасига 28,2 миллион сўм бож пуллари ундирилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: