9:57 | 28.03.24
Тошкент шаҳар ИИББ етти киши ўзаро жанжаллашгани юзасидан расмий маълумот берди. Жанжал оқибатида икки киши шифохонага мурожаат қилган.
Яшнобод тумани, Фарғона йўли 3-берк кўчасида 2024 йилнинг 27 март куни тахминан соат 16:00 ларда 5 нафар фуқаро 1986 йилда туғилган Э.А. ва 1993 йилда туғилган Х.А. билан ўзаро жанжаллашиб кетгани аниқланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Маълум қилинишича, жанжал оқибатида Э.А. ва Х.А. тан жароҳати олиб, тиббиёт муассасасига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: